тасарруф шериклар тарафидан содир бўлади. Улардан бири иккинчисининг рухсати билан тасарруф қилади. Тўпланган моллардан ҳеч қандай тасарруф содир бўлмайди. Тасарруф фақат шахслар билангина чекланади. Шунга кўра, юридик шахс сифатида ширкатдан содир бўлган тасарруфлар шаръан ботилдир. Чунки тасарруфлар аниқ шахсдан содир бўлиши, у шахснинг ўзи эса тасарруфга лаёқатли одам бўлиши лозим. Ҳиссадорлик ширкатида эса бундай бўлмайди. Ширкатда иш қиладиганлар ишчилар бўлиб, улар мол эгалари бўлган ҳиссадорлар тарафидан ёлланган ходимлардир, бошқарув ва тасарруфларни эса бевосита директор ва бошқарув мажлиси, яъни ҳиссадорларнинг вакиллари олиб борадилар, деб бўлмайди. Чунки ширкатда шерикнинг айнан ўзи бўлиши керак. Ширкат битими унинг ўзига тузилган. У ширкат ишларини қилишга бошқа одамни ўзидан вакил қилиши мумкин эмас. Бу иш учун одам ёллашга ҳаққи йўқ. Ширкат ишларини шерикнинг ўзи қилиши керак. Шерикларнинг одам ёллашга ҳам, бошқарув мажлисини ўзларидан вакил қилишга ҳам ҳақлари йўқ. Бундан ташқари, бошқарув мажлиси ҳиссадорларнинг ўзларидан эмас, пулларидан вакилдир. Чунки улар сайловдаги овозга шахсига қараб эмас, пулига қараб эга бўладилар. Бунинг устига директор ва бошқарув мажлиси - қуйидаги учта сабабга кўра - ширкатда тасарруфни қўлга оломайдилар:
22-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|